«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)

Улашиш:

«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири Юнусобод тумани деҳқон бозоридан узатилаётган тўғридан-тўғри эфир пайтида гўшт нархи ва сифати мос келмаслигини айтган аёлдан ўзини олиб қочди.

Тасвирдан маълум бўлишича, мухбир арзонлаштирилган гўшт растасида сотувчи билан суҳбатлашаётганда аёл унга эътироз билдирган. Харидор гўшт олаётганда йирик суяк бўлаги қўшиб берилишини таъкидлаган.

«Менга қаранглар, мана телевизорга оляпсизлар. Тўғрисини айтинглар, мана бу гўштнинг ўзини сотмайди-ку.

Ҳеч қанақа! Қани топиб берсин менга. Мана бундоқ суяк қўшиб беряпти», — дея эътироз билдирган аёл.

Мухбир эса «мана ўзи сотиляпти-ку», деб воқеа жойидан узоқлашган. Тасвир сўнгида журналист тухум растасига бориб, Самарқанддан олиб келинган тухумлар 900 сўмдан сотилаётганини айтиб ўтган.

Aввалроқ Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича жамғармалар ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, айрим озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотиш ҚҚСдан озод қилиниши мумкинлиги маълум қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.