Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи

Улашиш:

Японияда ишлаб чиқарилувчи Mazda дунё бўйича энг ишончли автомобиль деб тан олинди. Американинг «Consumer Reports» журнали мутахассислари ишончли машиналар рейтингини тузиб чиқишди.

Ушбу рўйхатнинг фаворити максимал 100 баллдан 83 балл тўплади. Энг сифатли моделлар рўйхатига эса MX-5 Miata, CX-30 ва CX-3 киритилган.

Япониянинг яна бир бренди — Toyota 74 балл билан рейтингда иккинчи поғонани эгаллади. Таҳлилчилар Prius, Corolla ва Prius Prime моделларига алоҳида эътибор беришган. Учинчи ўрин Lexus (71 балл)га насиб қилди. Ушбу маркага оид энг яхши моделлар деб UX, NX ва GX топилди.

Шунингдек, кучли ўнталикдан Buick, Honda, Hyundai, Ram, Subaru, Porsche, Dodge каби автомобиль ишлаб чиқарувчилари жой олишган.

Рейтингни тузишда 330 минг ҳайдовчининг фикри ҳисобга олинди: улар охирги йилларда машиналарида аниқланган муаммоларни тадқиқотчиларга маълум қилишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.