Чиноздаги ёнғиннинг сабаби маълум бўлди

Улашиш:

26 ноябрь куни соат тахминан 11:30 да Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳудудида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Пахта нефть базаси”да келиб чиққан ёнғинга насосларда сўриб олишлари олиб борилаётганда учқун тушгани сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, нефть базадаги ҳозирда бўш турган 4-сонли 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернасида ёқилғи қолдиқларини тозалаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Энергетика вазири Алишер Султонов ҳодиса кўлами ва уни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни бевосита ўрганиш ҳамда тегишли чора кўриш учун зудлик билан воқеа жойига етиб борган. 

Махсус насослар орқали сўриб олиш ишлари бажарилаётганда чиққан учқун ушбу ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда ҳодисанинг асл сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёнғинни тўлиқ бартараф қилишга салкам 7соат вақт кетди. Ушбу ёнғинни бартараф этиш учун Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари сафарбар қилинган.

Ушбу ёнғин натижасида жароҳатланган ёки жабрланганлар йўқ.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.