Андижонда қийноққа солинган фуқаро иши бўйича ички ишлар ходимларига суд ҳукми эълон қилинди

Улашиш:

Бугун, 27 ноябрь куни, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида қийноққа солиниб, вафот этган фуқарога алоқадор иш бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчилар Д. Ҳамралиев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Қ. Қодиров (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Э. Райимжонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Ф. Ҳусанбоев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), П. Мамажонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) ва А. Тўрақуловга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси вазифасида ишлаган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Олий суд судьяси О. Арабов раислигида ҳамда судьялар З. Файзиев ва Ш. Ражабовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра:

Д. Ҳамралиевнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисмининг “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Д. Ҳамралиев Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодекси 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди;

Қ. Қодировнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Қ. Қодиров Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди;

Э. Райимжоновнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Э. Райимжонов Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди;

Ф. Ҳусанбоевнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Ф. Ҳусанбоев Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди;

П. Мамажоновнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. П. Мамажонов Жиноят кодексининг 28-моддаси орқали 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 28-моддаси орқали 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди;

А. Тўрақуловнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. А. Тўрақулов Жиноят кодексининг 227-моддаси 1-қисми ва 234-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси 2-қисми ва 61-моддаси тартибида тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш йўли билан узил-кесил 1 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колониясида ўташ белгиланди.

Жабрланувчи ва жабрланувчининг қонуний вакилига жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Мазкур жиноят иши бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро тан жароҳатлари билан келиб тушган.

ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувдаги ариза юзасидан фуқарони ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.

Фуқаро соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган. Жабрланувчига шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 11 июнь куни вафот этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.