Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Керак бўлса Мирзиёев олдига бораман» деб номланган видеомурожаат юзасидан раддия

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда «Керак бўлса Мирзиёев олдига бораман» деб номланган видеомурожаат тарқалди. Ушбу видеомурожаатда «Учқулоч» маҳалласидаги бир гуруҳ аҳоли фойдаланиб турган экин ер майдонлари тортиб олинганлиги иддао қилинган.
1. «Учқулоч» маҳалласи ҳудудидаги аҳоли томонидан видео мурожаатда айтилаётган ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва Қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига қарашли «Golden territory» масъулияти чекланган жамиятига тегишли лалми яйлов ер майдонлари бўлиб, аҳолининг бу ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи йўқ. Аҳоли ушбу ерлардан фойдаланишда «Golden territory» билан ўзаро шартнома тузган ҳолда фойдаланиб келган.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи чоғида туманда 10 минг гектар лалми яйлов ерларда янгидан токзорлар барпо этиш вазифаси қўйилган эди.
3. Мазкур топшириқ ижроси юзасидан 2020 йил 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У.И.Барноев томонидан «Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича» ўтказилган йиғилиш баёнининг 37-бандида «Golden territory» масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги сув чиқариш имконияти мавжуд бўлган лалми ер майдонларидан «Лаззат кафолат» кластерига ва унинг таркибидаги бошқа ташаббускорларга жами 10,6 минг гектар ер майдони узумзор барпо этиш учун ажратилиши белгиланган.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги «Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4709-сонли қарорига асосан Фориш туманида лалми яйлов ер мадонларида 10377 гектар токзор, 435 гектар боғзор, 2500 гектар доривор ўсиликлар, 100 гектар иссиқхона ташкил қилиниши белгиланган.
5. «Golden territory» масъулияти чекланган жамияти 2020 йил 29 майда №38 хат билан туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, ушбу ерларни туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олишни сўраган.
6. Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 36-моддаси ҳамда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги 42-сон йиғилиш баёни ва «Golden territory» масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг 2020 йил 29 майдаги 38-сон хати инобатга олиниб, ерлар туман ҳокимлиги захирасига олинган.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев раислигида жорий йилнинг 26 сентябр куни Жиззах вилоятида ўтказилган йиғилиш баёнининг 22-бандида Фориш туманида 10 минг гектар ер майдонида мева-сабзавотчилик, узумчилик йўналиши бўйича агрокластер ташкил этиш вазифаси юклатилган.
8. Умуман, туман ҳокимлиги захирасидаги, мурожаатчилар баён қилаётган ер майдони токзор барпо этиш учун узоқ муддатга «Лаззат Кафолат» агрокластери хамда унинг таркибидаги бошқа тадбиркорларга туман ҳокимлиги томонидан ижарага берилган.
9. 2020 йил 4 ноябрда 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокими А.Мустанов, туман прокурори М.Отоқулов, туман ИИБ бошлиғи И.Ходжамқулов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ё.Жонадилов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Ҳалқ қабулхонаси мудири Д.Жонадилов,«Лаззат Кафолат» агрокластери раҳбари Р.Нарзиевлар «Учқулоч» маҳалла фуқаролари Ш.Махамматов, Ж.Абулқосимов, Ш.Махамматов, Л.Сунатов ва бошқа бир гурух фуқролар мурожаати юзасидан ўтказилган суҳбат жараёнида ушбу фуқаролар бу ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи йўқлиги, яни қарори мавжуд эмаслиги тушунтирилди. Аҳоли ушбу ерлардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва Қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига қарашли «Golden territory» МЧЖдан шартнома тузган ҳолда ердан фойдаланиб келган.
10. Фуқаролар аввал қандай тартибда шартнома тузиб деҳқончилик қилиб келган бўлса, «Лаззат Кафолат» агрокластери билан хам худди шу тартибда шартнома тузиб ток кўчатлари экиши ва оралиқ экинлари экиб дехқончилик қилиб даромад қилишлари суҳбат жараёнида таъкидланиб, агрокластерга ишга жойлашишга таклиф қилинди, кластер раҳбари томонидан фуқароларга хар қайсининг ерлари гектари ўзгармай ўзларига шартнома асосида ўтказишини такидлади.
Мабодо фуқароларнинг агрокластер билан шартнома асосида дехқончилик қилиш истаги бўлмаса, ушбу ерларда аҳоли томонидан қазилган қудуқлар, қилинган барча харажатлар агрокластер томонидан тўлиқ тўлаб берилиши хақида агрокластер раҳбари Р.Нарзиев такидлаб ўтди.
Халқимизда «Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир» деган ҳикматли ибора бор. Ўз ҳурматини билган ҳар қандай ижод аҳли оммага тарқатаётган маълумоти текширилгани ёки ҳеч бўлмаганда холислиги ҳақида қайғуриши шарт. Айрим ижтимоий тармоқларда текширилмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда. Аввало ҳар бир инсон гапираётган гапини ўйлаб, мулоҳаза қилиб, масала моҳиятини чуқур ўрганиб гапириши лозим. Юқорида баён этилган мурожаатни ижтимоий тармоққа жойлаштирувчилар масала моҳиятини ўйламай, фақат бир ёқлама иш тутиб, «Учқулоч» маҳалласи аҳолисини бир бирига қарши қайраб қўйгани кишини ажаблантиради….
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.