Байден коронавирусга қарши курашиш режасини маълум қилди

Улашиш:

АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден губернаторлар билан коронавирусга қарши курашни муҳокама қилди, дея хабар беришди журналистлар.

Йиғинда 30 дан ортиқ штат губернаторлари, АҚШнинг янги сайланган вице-президенти Камала Харрис ва Байденнинг коронавирус бўйича координаторлари иштирок этишди.

Байден штатлар шу кунгача COVIDга қарши курашда етарлича ёрдам олмаганини айтди. Шунингдек, у маъмуриятининг дастлабки 100 кунидаги мақсадларини такрорлади: америкаликлар учун 100 миллион доза вакцина.

«Биз дастлабки юз кун ичида 300 миллион кишини эмлай олмаймиз, кўпчилик ўлишда давом этади», — дея тан олди Байден.

«Юз кундан сўнг мактаблар очилишини талаб қиламан», — дея қўшимча қилди у.

Байден маъмуриятининг дастлабки 100 кунида АҚШнинг барча аҳолисидан ниқоб тақишни илтимос қилди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 17.392.618 кишига етди (17.12.2020 — соат 9:00). 314.577 бемор ҳаётдан кўз юмди.

Пандемия бошлангандан бери 2020 йил 17 декабрь соат 9:00 ҳолатига кўра сайёрамизда 74.534.155 киши COVID-19 билан касалланди. Улардан 1.655.226 нафари вафот этди. 52.372.534 киши касалликдан фориғ бўлди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.