ФИФА йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилди

Улашиш:

ФИФА томонидан йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими – The Best-2020 ўтказилди.

Унга кўра, Польша терма жамоаси ва «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

У ўтган мавсумда ўз жамоаси билан 5 совринни қўлга киритди. Чемпионлар лигаси, Бундеслига ва Германия кубогида тўпурар бўлди.

The Best-2020 соврини учун у «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» етакчиси Лионель Месси билан кураш олиб борганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.