Компьютер фанини ўрганишни кенгайтиришга қаратилган дунёга машҳур Code.org платформаси ўзбек тилида ҳам ишлай бошлади

Улашиш:

IT Park Code.org платформаси билан ҳамкорликни йўлга қўйганини маълум қилди — эндиликда мактаб ўқувчилари келажак касбини ўрганиш имкониятига эга бўлади. IT Park, Code.org ва Dubai Future Foundation’нинг ҳамкорликдаги лойиҳасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари учун платформанинг ўзбек тилидаги версиясини тақдим этилган.

Code.org бу – мактабларда компьютер фанини ўрганишни кенгайтиришга қаратилган нотижорат ташкилот. Code.org’нинг мақсади барча мактаблардаги ҳар бир талаба компьютер фанини асосий таълимнинг бир қисми сифатида ўрганиш имкониятини бериш. Code.org АҚШнинг энг йирик мактаб округларида компьютер фанлари бўйича ўқув дастурларининг етакчи провайдери. Бундан ташқари, ушбу платформа Hour оf Cоde ҳар йиллик халқаро кампанияси ташкилотчиси бўлиб, ҳозирги кунда бутун дунёдаги мактаб ўқувчиларининг 15 фоизидан кўпроғи иштирок этмоқда. Code.org ҳомийлари: Microsoft, Facebook, Amazon, Infosys Foundation, Google ва бошқалар.

Code.org платформаси орқали 1,7 миллиондан ортиқ ўқитувчи рўйхатдан ўтган ва 53 миллиондан кўпроқ ўқувчи бор. 2019 йилда курсларни тамомлаган 70 мингдан ортиқ тингловчи ишга жойлашган,

«Мен Ўзбекистоннинг барча ота-оналари ва ўқитувчиларини ушбу платформани ўрганишга ва барча мактаб ўқувчиларига билим беришни таклиф қилмоқчиман. Code.org барча мактаб ўқувчилари ўзлари учун зарур бўлган кўникмаларни ўзлаштиришлари ва янада яхши келажакка эришишлари учун Ўзбекистонда компьютер фанларини ривожлантириш бўйича ишларни давом эттиришга қаратилган», — дейди Code.org’нинг халқаро ҳамкорлик бўйича вице-президенти Леонардо Ортиз.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.