Энг яхши ёрдамчи: робот-чангютгич ҳақида 5 та қизиқарли маълумот

Улашиш:

Робот-чангютгичлар 2000 йилдан бошлаб ишлаб чиқарила бошлаган. Ўшандан буён кўпчилик ушбу замонавий маиший техникадан фойдаланиб келмоқда. Айримлар ушбу қурилмага ишончсизлик билдирган бўлса, яна баъзиларни уй тозалаш масъулиятидан бутунлай халос қилади. Ушбу қурилмани чиндан ҳам ҳам яхши ёрдамчи бўла олиши мумкинлиги ҳақида 5 та маълумот билан танишинг.

Қулайлик
Замонавий роботлаштирилган чангютгичлар даражалаб созлаш функцияси билан жиҳозланган. Агар ушбу қурилма ишга тушгандан сўнг кузатувчи бошқа иш билан банд бўлса, унга минимал даражани ўрнатиш мумкин. Қурилма, масалан, 600 паскалда деярли товушсиз ишлайди.

Интеллект
Робот-чангютгичларга шунчаки деворга уриладиган диск деб қарамаслик керак. У ўзида 5 та хона харитаси ва 7 та йўналишни сақлаб қолиш имконига эга. Эҳтимол, уй эгасидан ҳам кўра кўпроқ маълумотга эга бўлиши мумкин.

Тозалаш турлари
Қурилма орқасидан ким полни ювиши мумкин? Албатта, ҳеч ким. Бу каби турдаги қурилма хоҳишга кўра, қуруқ, нам ва аралаш иш режимларида ишлайди.

Фото: Pinterest
Бошқарув
Чангютгичларни бошқаришда қийинчилик бўлмаслиги шубҳасиз. Чунки уларнинг мобил иловаси ҳам мавжуд. Уларни тушуниш эса жуда осон. Бошқарув орқали созламага чангютгич кириши мумкин бўлмаган жойларни белгилаб қўйиш кифоя.

Қувват даражаси
Охирги маълумот робот-чангютгичларнинг самарадорлигига шубҳа қиладиганлар учун. Бу кичкина ёрдамчиларнинг қуввати жуда юқори. Унинг қувват даражаси 2600 паскалгача кўтарилиши мумкин. Умуман олганда, оддийгина робот-чангютгич билан узоқ ва тоза ҳаводан нафас олиш мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.