Президент ойлик ва стипендияларни ошириш ҳақида қарор имзолади

Улашиш:

Ўзбекистон президентининг 30 декабрдаги қарори билан 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди.

2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари қарорга берилган иловага мувофиқ белгиланиши кўрсатиб ўтилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.