Ўзбекистонда 1 февралдан жарима ва тўлов-контрактлар миқдори ошади

Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни 2021 йилги Ўзбекистон давлат бюджетининг ижросини таъминлаш бўйича қарорни имзолагани тўғрисида хабар берилганди. Қарорга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилди.

Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, Президент қароридан келиб чиқиб, ОТМ талабаларининг тўлов-контрактлари ҳам 1 февралдан 10 фоизга ошади.

«Чунки контрактлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган», — дея қайд этади у.

Шунингдек, таъкидланишича, базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар.

Маълумот учун 2021 йил 1 февралдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 747,3 минг сўм (679,3 минг сўм) этиб белгиланди. Базавий ҳисоблаш миқдори эса 223 минг сўмдан 245 минг сўмга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 февралдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳамда пенсия, стипендия ва нафақалар ўртача 7 фоизга оширилган эди. 1 сентябрдан бошлаб пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.