Жиззахда 2021 йил янги 336 та трансформатор ўрнатиш режалаштирилди.

Улашиш:

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан Ҳукумат қарорлари асосида 2020 йилда амалга оширилган ишлар бораисда матбуот анжумани ташкил этилган эди.

Анжуманда таъкидланганидек, 2020 йилда жами 583,1 км 10/0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш ва 164 дона трансформатор пунктлари ўрнатиш режалаштирилган эди. Режа асосида ўтган йилда жами 453,1 км (даврий режага нисбатан 72,8%) 10/0,4 кВли ҳаво тармоқлари қурилди. Ҳисобот даврида электр тармоқларини қуриш учун 8487 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди ҳамда бу жараёнлар тўхтаб қолгани йўқ. Бажарилган қурилиш монтаж ишлари учун жами 28 287,9 млн. сўм маблағ сарфланди, - дейилади прес релизда.

2021 йилда электриклар 630,0 км 10/0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш ва 336 дона трансформатор пунктларини ўрнатишни ўз олдиларига мақсад қилиб олишган. Мақсад маиший ва улгуржи истеъмолчилар учун узлуксиз энергия етказиб беришдан иборат.


2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.