Жиззах вилоятида соат 17:00-23:00 оралиғида метан заправкалар ишламаслиги мумкин

Жиззах вилоятида соат 17:00-23:00 оралиғида метан заправкалар ишламаслиги мумкин

Энергетика вазирлиги Kun.uz сўровига биноан автомобилларга метан «заправка»ларининг ишлаши чекланаётган соатлар оралиғини маълум қилди. Ҳозирча, 9 та ҳудудда бу чекловлар тасдиқланган.

Чеклов ўрнатиладиган вақт:

Жиззах 17:00 - 23:00;
Навоий 19:00 - 06:00;
Наманган - 18:00 - 06:00;
Андижон - 16:00 - 05:00;
Самарқанд - 15:00 - 23:00;
Сирдарё - 17:00 - 23:00;
Сурхондарё - 17:00 - 23:00;
Тошкент - 16:00 - 22:00;
Фарғона - 20:00 - 23:00.

Вазирлик ахборот хизматининг таъкидлашича, бу чекловларнинг барчаси об-ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда ўзгариши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу вақтлар оралиғида метан заправкалар фаолиятини чеклашнинг бош сабаби эса, аҳоли эҳтиёжлари учун табиий газни етарли даражада етказиб беришни таъминлашдир.

Рўйхатда бўлмаган вилоятлар ва Қорақалпоғистонда метан заправкалар ишлаш вақтлари келишилмоқда.