Honda тормоз тизимидаги муаммолар туфайли 200 мингта автомобилни қайтариб олади

Honda тормоз тизимидаги муаммолар туфайли 200 мингта автомобилни қайтариб олади

Япониянинг Honda Мотор автомобиль ишлаб чиқарувчиси тормоз датчикларидаги муаммолар туфайли Хитойда ишлаб чиқарилган 200 мингдан ортиқ автомобилни чақириб олади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Хусусан, Honda’нинг Хитойнинг Dongfeng Мотор Group билан қўшма корхонасида 2018 йил октябрь ойидан 2020 йил сентябрига қадар ишлаб чиқарилган 106 мингга яқин гибрид автомобиллар чақириб олинади.

Бундан ташқари, Honda қўшма корхонаси томонидан Гуангзҳоу Automobile Group билан ишлаб чиқарилган 95 мингта автомобиль қайтариб олинмоқда.

Япония компаниясининг икки хитойлик ҳамкори чақириб олинган автомобиллардаги нуқсонли бутловчи қисмларни алмаштиради.

Март ойида якунланган сўнгги молиявий йилда Хитойда Honda қўшма корхоналари 1,62 миллион автомобиль ишлаб чиқарди, бу аввалги йилга нисбатан 14 фоизга кам.

Honda акциялари пайшанба кунги савдоларда 0,2 фоизга арзонлашди. Жорий йил бошидан буён уларнинг қиймати 6 фоизга тушган.