Жиззахда айрим заправкалар табиий газ нархини сунъий оширди(ми)

Жиззахда айрим заправкалар табиий газ нархини сунъий оширди(ми)

Кейинги ҳафта аномал совуқ кириб келиши олдидан унга тайёргарлик ҳам авжида. Чунки айтиб бўладими, совуқ қай тарзда ўтадию, ундан таловатсиз чиқамизми? Ҳозирча бу саволга бир нима деб жавоб бериш мушкул.

Айни қиш мавсумидаги энг катта муаммолардан бири метан ёқилғисига бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ. Бугун Ўзбекистон бўйлаб заправкаларда турнақатор чўзилган автомашиналар навбати бу чеклов билан мамлакатда ёқилғини тўлдириш шаҳобчаларининг ишлаётганидир. 

Шу вақтга қадар автомобиллар метан ёқилғисининг 1 куби учун 2500 сўмдан тўлдирилаётган эди. АИ – 80 маркали бензин нархи ҳам март ойига қадар 5700 сўмга туширилди. 

Лекин Жиззахдаги айрим заправкалар бугун автомабиль эгаларнинг манфаатига тупуриб қўйган ҳолда нархни ҳеч қандай қарор ёки ҳужжатсиз 2900 сўмга кўтариб олишибди. 

Билишимча, газ заправкалар давлатдан ушбу ёқилғини 1000 (бир минг) сўмдан сотиб олади ва 500 сўм акциз солиғи тўлашади. Устига яна 1000 (минг) сўм устамасини қўйганда ҳам газ компресслаш шаҳобчалари зиён кўрмаса керак. Бир кунда ўртача 500 та машинага газ қуйганда ҳам нормалний соққа заправкачилар ихтиёрида қолади.  

Хуллас мазкур ҳолатни масъул ташкилотлар вакиллари назоратга олишмаса ўз – ўзидан бу ҳолат занжир реакцияси беради ва бошқа заправкаларда ҳам кузатилиши, бу эса ўзига хос норозичилик ёки йўл кира нархларининг ошишига олиб келиши  мумкин.

 

Ҳ.Фозилов – Sangzor.uz сайти бош муҳаррири


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив