Қуёшнинг «кулиши» — яхшиликка эмас...

Қуёшнинг «кулиши» — яхшиликка эмас...

Фото: NASA
NASA бир қарашда «кулиб турганган»дек туюлувчи Қуёш суратини эълон қилди. Ушбу тасвир-ҳодиса оғиз ва кўзларни эслатувчи қора доғлар сабабли юзага келган.

Қуёшдаги қора ҳудудлар — унинг тожларидаги коваклар. Катта тезликдаги қуёш шамоллари ана шу жойлардан чиқиб, коинотга тарқалади.

Бироқ Қуёшнинг «табассуми» бизни қувонтирмаслиги керак. Кучли қуёш шамоллари улкан геомагнит бўронларини келтириб чиқаради. Бу эса Ер орбитасидаги станциялар, радиостанциялар ва GPS каби қурилмаларни ишдан чиқариши, сезувчанлиги юқори одамларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.