Танзанияда самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 14 киши бедарак йўқолган

Танзанияда самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 14 киши бедарак йўқолган

Танзаниянинг Precision Air авиакомпаниясига қарашли ATR 42-500 турбовинтли самолёти Виктория кўлига қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий Citizen газетаси хабар берди.

Оқибатда уч киши — икки эркак, бир аёл ҳалок бўлган.

Самолёт бортида жами 43 киши бўлган, шундан 26 нафари қутқарилган, қолган 14 нафари қидирилмоқда.

Танзания пойтахти Доруссаломдан Букоба шаҳрига бугун, якшанба куни парвоз қилган самолёт Виктория кўлига фавқулодда қўнишни амалга оширган. Ҳалокатга парвоз ҳудудидаги ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани айтилмоқда.