«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Жамият » Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти

Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (PMTI) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда 2035 йилгача бўлган давр учун аҳоли сони прогнозларининг ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига таъсири ўрганилди.

Тадқиқот давомида қуйидагилар аниқланди:

2035 йилга бориб, мамлакат аҳолиси 45,6 миллион кишидан ошиши кутилмоқда. Бу даврда ҳар йили ўрта ҳисобда 900-950 минг гўдак дунёга келади.

3-6 ёш оралиғидаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси 90 фоизга етиши кутилаяпти ва бунинг учун мактабгача таълим муассасаларида 1,3 млн нафар бола учун янги ўринлар ташкил этиш зарур.

Прогнозларга кўра, 2035 йилга бориб, 7-17 ёш оралиғидаги болалар сони 9,7 млн нафарни ташкил этади. Бу эса мактабларда қўшимча 8,2 миллион ўқувчи ўрнини яратишни талаб қилади.

2035 йилга бориб, амбулатор-поликлиникалар сонини 8 450 бирликка (2022 йил бошида 6676 та) етказиш зарур.

2035 йилгача бўлган даврда аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби ҳар йили 5-5,3 фоизга ошиши кутилмоқда.

Аҳоли ва умуман иқтисодиётнинг ўсиб бораётган талабини қондириш учун 2030 йилгача энергия қувватини мавжуд даражага нисбатан камида 1,7 баробар ошириш талаб қилинади.

Талабнинг тахминан 8-10 фоизини ташкил этадиган мавжуд тақчиллик тўлдирилиши билан ўсиб бораётган аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби 2035 йилгача бўлган даврда тахминан 6,2-6,5 фоиз ўсади.

Тадқиқот натижаларига кўра, қуйидагилар таклиф этилади:

Давлат қарзи ортиб бораётган шароитда фискал юкни енгиллаштириш мақсадида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида хусусий иштирокчилар билан тизимли иш олиб бориш, уларга лицензия ва бошқа рухсатномаларни бериш тартибини соддалаштириш.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши аъзолари бюджет маблағларини тақсимлаш ва ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини ўрта муддатли режалаштиришда демографик ривожланиш прогнозларини ҳисобга олиши зарур.

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро ва маҳаллий иштирокчилар, шунингдек, тегишли технологияларни етказиб берувчилар Ўзбекистонга сармоя киритиш борасидаги қарорларни қабул қилишда демографик прогнозларни инобатга олган ҳолда, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига ўрта муддатли талаб мавжуд эканига ишончи комил бўлиши мумкин.

Демографик юкнинг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда энергетика тизимларини бошқариш ва ривожлантириш борасида мутлақо янги ёндашувларни ишлаб чиқиш талаб этилади.

Бунда реал вазият ҳамда имкониятдан келиб чиқиб, Марказий Осиё минтақасида жойлашган мамлакатларнинг энергетика соҳасидаги интеграцион салоҳиятини жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Миллий энергетика тизимини имкон қадар тезроқ ядро, водород ва бошқа муқобил “яшил” технологиялардан фойдаланишга асосланган янги технологик платформа параметрларига интеграциялашнинг долзарблиги ортиб бормоқда.

Узоқ муддатли истиқболда аҳолини ресурслар билан барқарор таъминлашнинг омили сифатида энергетика, сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни мувофиқлаштирилган ҳолда, босқичма-босқич ўтказиш тавсия этилади.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР