Қарздорлик бартараф этилди

Қарздорлик бартараф этилди

Қарздор “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ хисобидан ундирувчи давлат фойдасига Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 01.03.2022 йилдаги ижро ҳужжатига кўра 53.407.757 сўм ва 05.04.2022 йилдаги ижро ҳужжатига кўра 50.149.794 сўм жами 103.557.551 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бюронинг Шароф Рашидов туман бўлимига келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорга ихтиёрий тўлаш учун қонунда белгиланган муддат берилган бўлсада қарздорлигини бартараф этмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мазкур қарздорлик тўлиқ ундирилди ва ижро ҳужжатлари иш юритувидан тамомланди.

 

Ахроржон Дўстмуродов - Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими

давлат ижрочиси 2-даражали юрист