Яна бир оила яраштирилганлиги туфайли алимент ундириш билан боғлиқ суд қарори тамомланди

Яна бир оила яраштирилганлиги туфайли алимент ундириш билан боғлиқ суд қарори тамомланди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 18.11.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Т. ҳисобидан ундирувчи С.Й фойдасига 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 22.11.2022 йил куни келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 25.11.2022 йил куни томонлар яраштирилганлиги сабабли ушбу ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

С.Назаров -  Давлат ижрочиси