Ягона буюртмачи хизмати ИК да ОАВ вакиллари учун йил якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ягона буюртмачи хизмати ИК да ОАВ вакиллари учун йил якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тадбирни Ягона буюртмачи хизмати ИК нинг бош муҳандиси – Тўрабек Ҳусанович Юляхшиев очиб берди.

Маълумки, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиринг компанияси Жиззах вилоятида бюджет маблағлари асосида шаклланувчи ижтимоий соҳа объектларининг қурилиши, мукаммал таъмирланиши ва реконструкция ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажаради.


Бугунги кунда компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98 сонли қарори билан 2022 йил Инвестиция дастурига киритилган объектлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172 сонли қарори билан Жиззах вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган объектлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-ХДФУ-сонли қарорига асосан 2022 йил Жиззах вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» Инжиниринг компанияси буюртмачилигидаги объектлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ПҚ-249-сонли қарорга асосан 2022 йилда кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларини қуриш объектларига буюртмачи вазифасини бажармоқда.

Жумладан, Инвестиция дастури доирасида жами – 112 та объектнинг қурилиши, мукаммал таъмирланиши ва рекострукция ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилган. Дастур доирасидаги 112 та объектнинг умумий шартнома-лойиҳа қиймати 696 миллиард 257 миллион  956 минг сўм бўлиб, 2022 йилги ажратилган лимит учун 466 миллиард 142 миллион 600 минг сўмни ташкил қилади.


Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича жами – 72 та объектнинг қурилиши, мукаммал таъмирланиши ва рекострукция ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилган. Дастур доирасидаги 72 та объектнинг умумий шартнома-лойиҳа қиймати 91 миллиард 329 миллион сўмни ташкил қилади.


Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-ХДФУ-сонли қарорига асосан Жиззах вилоятининг “Оғир ҳудуд” дея топилган 13 та туманнинг  26 та маҳалласида 70 та объектда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоқларини тортиш ҳамда бин ова иншоотларни реконструкция қилиш ёки янгидан қуриш ишлари олиб борилди. Ушбу қурилиш ишлари учун 52 миллиард сўм маблағлар ажратилган ва пудратчи ташкилотлар шартномалар тузилган.