Навоийда қўйлар бўғизлаб кетилаётгани бўйича расмий хабар берилди

Навоийда қўйлар бўғизлаб кетилаётгани бўйича расмий хабар берилди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 30 бошдан зиёд қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетгани тўғрисида маълумот тарқалди. Навоий вилояти Экология бошқармаси расмий муносабат берди.

Қайд этилишича, жорий йил 9 июлдан 10 июл кунига ўтар кечаси Хатирчи тумани «Янгирабод» МФЙда истиқомат қилувчи  фуқароларга тегишли бўлган қўй-эчкиларга чиябўри томонидан ҳужум қилинган.

Мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари туман ИИБ, туман ветеринария бўлими, туман СЕОМ бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда.  

Билдирилишича, айни пайтда туман ветеринария бўлими ходимлари томонидан 15 бош қўй-эчкиларга нисбатан даволаш ишлари олиб борилмоқда. 

Чиябўрини тутиш учун барча таъсир чоралари кўрилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.