“Нонисангил” МФЙ аҳолиси 4-сектор раҳбарлари сайёр қабулида қандай масалаларни кўтардилар

“Нонисангил” МФЙ аҳолиси 4-сектор раҳбарлари сайёр қабулида қандай масалаларни кўтардилар

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда.

Шу маънода, Жиззах вилоят 4-сектор раҳбариятининг Ш.Рашидов тумани, “Нонисангил” МФЙда фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда туман Халқ қабулхонаси раҳбари, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Аҳоли томонидан асосан электр таъминоти, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, йўлнинг қатнов қисмидаги светофорларнинг доимий ишламаслиги, даволаниш учун маблағ ажратишда кўмаклашиш, мактабнинг ошхонасини таъмирлаш, янги мактабгача таълим ташкилоти қуриш, алимент пулларини ундириш каби йўналишларда жами 18 та масала билан мурожаат қилдилар.

 

 

Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Сайёр қабулда маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати