Ҳар бир оғир атлетикачи ўз фаолиятида камида бир марта штангани ўз устига тушириб юборган. Мусобақада бўлмаса, машғулотлар давомида. Бундай пайтда оғир штангани - платформага ва жароҳатларсиз моҳирона тарзда қўндириш жуда муҳимдир. Аммо Олимпиада чемпиони Маттиас Штайнернинг омади чопмади. Лондондаги Олимпиада ўйинларида спортчи штангани ўз устига тушириб юборди. Деярли икки юз килограмм вазн Маттиасни эзиб қўярди, лекин тез орада у ўзида куч топди. Ўрнидан турди ва зални ўзи тарк этди. Немис спортчиси мўъжиза туфайли жиддий жароҳатдан қутулиб қолди, аммо мусобақаларда иштирок этишни тўхтатди. Журналистларда эса Маттиас Штайнернинг тақдири оғир инсон ва сиз унга ҳавас қилмайсиз, деб ёзишга яна бир сабаб бор. Биз немис паҳлавони нималарни бошдан кечирганини ҳикоя қилиб берамиз.
ХАСТАЛИК СПОРТГА ХАЛАҚИТ БЕРМАДИ
Айтиш мумкинки, Маттиас Штайнер учун ўта хавфли бўлган воқеа энг оғир жароҳатлар билан эмас, балки енгил қўрқув билан якунланди. 196 килограмм оғирликдаги штанга устига тушганда фақат қўрқув ҳақида гапириш ўринли эмас. Оғир атлетикачи учун Олимпия чемпиони унвонига эга бўлган ўйин шунчалик шафқатсиз якунланди.
Бир йилдан камроқ вақт ўтгач, немис спортчиси жуда қийинчилик билан ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Маттиас Австрияда туғилган. Унинг отаси ҳам оғир атлетика билан шуғулланган, лекин ўғли ҳаётини штангага бағишлашини истамаган. Катта Штайнер оғир атлетиканинг истиқболи йўқ деб ҳисобларди.
Маттиас футбол ўйнади, бошқа ўйинларни яхши кўрарди ва улардан завқланарди. Аммо бу маълум бир нуқтага қадар давом этарди. Бола жамоадошларига қарам бўлмасликни ва фақат ўзини намоён қилишни хоҳлади. Шу мақсадини амалга ошириш учун оғир атлетика идеал спорт тури эди. Маттиас тезда штангани кўтарганда, ҳамма нарса ўзининг қўлида эканлигини ва бу осон эмаслигини тушунди. "Муваффақият фақат сизнинг кучингизга боғлиқ. Машғулот залида ишлаб чиққан ҳамма нарса, кейин сиз ўзингизнинг имкониятларингизни объектив равишда ўлчаш мумкин бўлган платформага чиқасиз. Бу спорт турида якуний натижага таъсир қиладиган ҳар қандай бахтсиз ҳодисалар эҳтимоли анча юқори. Бундан ташқари, штанга билан шуғулланиш мен учун ҳар доим ҳақиқий завқ бўлган", - дейди Штайнер кўп йиллар ўтиб.
Ўрта мактабни тугатгач, Маттиас сантехника бўйича ўқиди. Ўшанда ҳам оғир атлетика билан шуғулланишни давом эттирди ва муваффақиятли мартабага умид қилди, аммо балоғатга етишидан бир кун олдин йигит қандли диабет билан касалланганлигини билиб олди. Шифокорга боришдан бир неча ой олдин Матиас Штайнер юқори иситмада, кейин иштаҳаси йўқолган, вазни пасайган, кўриши ёмонлашган эди. Маълум бўлишича, касаллик даволанмаган инфекция туфайли ривожланган.
Баъзи шифокорлар каръераси ҳали бошланмаган спортчи фаолиятини якунлаши керак деб ташхис қўйишган. Улар жисмоний машқлар қон босимини ошириши ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини тахмин қилдилар. Аммо спорт шифокорлари, агар қанд миқдори бир хил даражада ушлаб турилса, оғир атлетика билан шуғулланиш мумкинлигини таъкидладилар.
Маттиас машғулотларни давом эттиришга қарор қилди. Энди у доимо соғлиғига эътибор қилиб бориши ва танадаги шакар миқдорини назорат қилиши керак эди. Машғулотга боришидан олдин спортчи тегишли ўлчовларни олди.
МОЖАРО ВА ФУҚАРОЛИКНИ ЎЗГАРТИРИШ
Шундай қилиб, Штайнер ўзини енгиб, юқори савияда натижалар қайд этиб, ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларга боришни ва медалларни қўлга киритишни бошлади. Спортчи ўсди ва 2004 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Афинада оғир атлетика бўйича дебютант учун яхши натижа қайд этилди ва еттинчи ўринни эгаллади.
Агар 2005 йилда Маттиасни қўллаб-қувватловчи Австрия терма жамоаси мураббийи ишдан бўшатилгач, ҳамма нарса ўзгариб кетди. Раҳбариятнинг қарори Штайнерни ноқулай аҳволга солиб қўйди. Спортчи табиийки бундан ғазабланди. Кейинроқ у норозилиги сабабини қуйидагича изоҳлади: “Оғир атлетикада мусобақа натижасига энг катта таъсир кўрсатувчи омил мураббийга тегишли. Шунинг учун у ҳар бир спортчи учун жуда муҳим шахс. У қанча килограмм кўтаришни ўзи ҳал қилади. У рақиблар нима қилаётганини кузатиб боради ва ҳали қанча уринишлар борлигини билади. У ҳамма нарсани қилади ва мен фақат кўтаришим керак. Мен рақобат ҳақида умуман қизиқмайман ва мен нима бўлаётганини ва ҳамма қандай ишлаётганини билмайман. Сиз кўплаб тактикалардан фойдаланишингиз ва рақибларингизни ортда қолдиришингиз мумкин. Лекин буларнинг барчасини фақат мураббий ҳал қилади”.
Шундай пайтлар бўлдики, Штайнер вазнини 105 килограммдан пастроқ ушлаб туриши қийин бўлди ва у максимал вазн тоифасига ўтишга мажбур бўлди.
Европа чемпионатида австриялик атлет янги вазнда қатнашди, бироқ натижа режадагидек бўлмади. Маттиас уч марта силтаб кўтариш бахсларида натижа қайд эта олмади. Бундан ташқари, мусобақа вақтида спортчи ва мураббий ўртасида бошланғич вазн борасида келишмовчилик юзага келган эди. Шундан сўнг, мураббий ва Австрия оғир атлетика ассоциацияси вакиллари спортчини баҳона қилаётганликда ва мусобақада қатнашмаслик учун қасддан саботаж қилишда айблади. Штайнер ёмон натижалар ортида ҳеч қандай мақсади йўқлигини таъкидлади.
Маттиас ва Австрия спорт амалдорлари ўртасидаги муносабатлар шу қадар кескинлашдики, спортчи ўз фуқаролигини немис фуқаролигига ўзгартиришга қарор қилди. Австрия оғир атлетика ассоциацияси вице-президентининг сўзлари оловга ёғ сепгандай бўлди. У журналистларга берган интервьюсида Штайнер - Швеция, Германия, Қозоғистон ва умуман, исталган мамлкат шарафини ҳимоя қилиши мумкинлигини айтди.
2005 йил охирида Маттиас Германия фуқаролигини олиш учун ариза берди. Оғир атлетикачининг таъкидлашича, у Австрияга, унинг аҳолисига ёки матбуотига ҳеч қандай қаршилиги йўқ. Спортчи фақат оғир атлетика ассоциациясига нисбатан ўзининг салбий ҳис-туйғуларга эгалигини билдириди.
Спортчининг айтишича, Австрия оғир атлетикасида профессионаллар етишмайди. Штайнернинг ўзи ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиши, жиҳозлар ва кийим-кечак сотиб олиши керак эди. У ўз муаммоларини раҳбариятга бир неча марта айтди, аммо ҳеч нарса ўзгармади.
Германияда тайёргарлик даражаси ва машғулотлар учун имкониятлар анча юқори эди. Бу ерда Маттиас натижага эришиш учун зарур бўлган ҳамма нарсани олди. Спортчининг фуқаролиги ўзгаргандан сўнг ягона муаммо Германия терма жамоасида ўйнашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак бўлган карантин эди. Аммо Штайнер 2008 йилги Олимпиадага тайёргарликни давом эттирди ва тақиқнинг бекор қилинишини кутди.
ШОҲСУПАДА - ВАФОТ ЭТГАН ХОТИНИНИНГ ФОТОСУРАТИ БИЛАН
Австриядан Германияга кўчиб ўтишининг яна бир сабаби, унинг рафиқаси Сюзанн немис фуқароси эди. Уларнинг танишиш тарихи алоҳида эътиборга лойиқдир. Сюзанн биринчи марта Маттиасни телевизорда кўрган: уни 2004 йилги Европа чемпионатида трансляциясида намойиш қилишди. Спортчининг электрон почта манзилини олган қиз унга хат ёзди. Натижада, телефон суҳбатлари жиддий муносабатларга айланди.
Сюзанн спорт карантини пайтида эрини қўллаб-қувватлади ва у билан Пекин Олимпиадасига боришига ишонарди. Орзу 2007 йилнинг ёзида, қиз автоҳалокатда вафот этган бутунлай синди.
Маттиас шок ҳолатида эдики, деярли уч ҳафта давомида у ҳеч ким билан гаплашмади. У машғулотлардан воз кечди, ҳеч нарса емади, тахминан ўн килограмм вазн йўқотди. Спортчи ўша пайтда яшашни хоҳламаганини эслайди.
Мураббийи уни тушкунликдан чиқишига ёрдам берди, у спортчини Олимпия ўйинларига бориши учун машғулотларга қайтиши кераклигини тушунтирди. Вақт ўтиши билан Штайнер хотинини қайтариб бўлмаслигини тушунди ва унинг орзусини рўёбга чиқаришга қарор қилди. Спортчи машғулотларда борини бериб шуғулланар, аранг каравотига етиб олар ва шу заҳоти ухлаб қоларди. Оғирликни кўтаришга диққатини жамлаш салбий фикрлардан халос бўлишга ёрдам берди.
2008 йил бошида Штайнер ниҳоят Германия терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Апрель ойида у Европа чемпионатига боради ва у ерда кумуш медални қўлга киритади. Аммо кўпчилик немис спортчисини Олимпиада фаворити деб тан олмасди.
Ва ниҳоят Олимпия ўйинларида ҳақиқий спорт драмаси содир бўлди. 105 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ақл бовар қилмас баҳс бўлди. Маттиас Штайнер силтаб кўтаришда учинчи уринишини йўққа чиқарди ва олтин медаль учун зарур бўлган 207 килограммни кўтара олмади. Латвия ва Россиядан келган рақиблар уни ортда қолдирдилар.
Силтаб кўтаришда 246 килограммни кўтаришга уринган Маттиас яна муваффақиятсизликка учради. Аммо россиялик Евгений Чигишев эълон қилинган оғирликларни кўтаришда давом этди ва тўғридан-тўғри чемпионатга йўл олди. Аммо Штайнер таслим бўлмади. Силтаб кўтаришда муваффақиятли иккинчи уринишда иккинчи ўринни эгаллади.
Яна бир уриниш бор эди. Шубҳасиз, кўпчилик аллақачон россиялик спортчининг бўйнига олтин медални осиб қўйган. Олтин медаль учун Штайнер 258 килограммни кўтариши керак эди - бу эса аввалги уринишдагидан ўн килограмм кўпроқ.
Маттиас майдонга чиқиб, силтаб кўтаришда шахсий рекордини ўрнатди ва керакли натижани қайд эта олди. “Ҳаётимдаги энг ажойиб туйғуни бошдан кечирдим. Менда олтин медал учун имконият борлигини билардим, ҳамма нарсани тўғри қилганимни англадим. Бу менинг кучим чегарасида, имкониятлар чегарасида бўлган уриниш эди. Катта ғалаба ҳисси, штангани бўйсундиришга уриниш, олтин олганимни англаш, ҳаммаси ҳайратланарли, таърифлаб бўлмайдиган нарса”, - деб Штайнер бироздан кейин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
Ва энг таъсирли лаҳза тақдирлаш маросимида содир бўлди, у ерда Маттиас қўлида марҳум хотинининг фотосуратини ушлаб турарди:
Интервюлардан бирида Олимпия чемпиони мусобақадан олдин ҳам, ундан кейин ҳам рафиқаси ҳақида ўйлаганини, Сюзаннанинг сурати доим мусобақалар пайтида ҳам, машғулотлар пайтида ҳам ёнида бўлганини айтди.
HAPPY END...
Маттиас Штайнер Хитойдан Германияга қаҳрамон ва халқнинг севимлиси сифатида қайтди. Унинг Олимпия ўйинларидаги ғалабасига шахсий фожиа призмаси орқали қаралди, бу эса спортчига нисбатан умумий ҳамдардликни янада оширди. Спортчини телевизорда кўп кўрсатишди, ҳар бир газета у ҳақида ёзди, шунинг учун Маттиас Штайнер Германия ва Австрияда танила бошлади.
2010 йил оғир атлетикачи учун алоҳида йил бўлди. Штайнер жаҳон чемпионатида кумуш, Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Бундан ташқари, спортчи иккинчи марта оила қурди. Бу сафар таниқли телебошловчи билан никоҳдан ўтди. Кейинчалик Штайнерлар оиласида иккита ўғил дунёга келди, оилавий тадбиркорликка қўл урилди.
2012 йилги Олимпиададаги муваффақиятсизлик бўлмаганида, булар ҳеч қачон содир бўлмаслиги мумкин эди. Ҳалокатли хато туфайли нафақат мусобақаларда иштирок этиш, балки ҳаёт билан видолашиш ҳам мумкин эди. Ахир, оғир штанга тўғри Маттиаснинг бўйнига тушди. Буни кўрганларнинг барчаси содир бўлган воқеадан даҳшатга тушди. Штайнернинг мураббийи ҳам тузатиб бўлмайдиган нарса содир бўлди деб ўйлашга улгурди. Аммо синишлар йўқ эди. Эҳтимол, тақдир олдинги зарбалар учун уни сийлагандир.
“Шифокорлар менга бундай вазиятда оддий одам омон қолмаслигини айтишди. Аммо оддий одам 196 килограммни кўтара олмайди. Кечаси мен оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилган бўлсам ҳам, оғриқ жуда кучли эди", - деди оғир атлетикачи.
Шундан сўнг у спортни тарк этди. Деярли ҳеч нарса йўқотмади. иб, спортчи адашмади. У 45 килограммга озди, бу ҳақда иккита китоб ёзди ва онлайн фитнес ва овқатланиш дастури бўлмиш “Штайнер принципи”ни ишлаб чиқди. Собиқ спортчи ҳозирда тўғри овқатланиш ва жисмоний машқлар бўйича маърузалар ўқийди. У фаол мотивацион маърузачидир. 2020 йилда эса чемпион паст углеводли инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва сотувчи озиқ-овқат стартапига асос солди.