Улуғбек Бақоев: "Агарда битта гол урганимизда, ўйин тамомила бошқача тусга кирарди"

Улуғбек Бақоев: "Агарда битта гол урганимизда, ўйин тамомила бошқача тусга кирарди"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида
- Учрашувни кўрдик, аммо натижа биз ўйлагандек бўлмади. Шунга қарамай, иккала таймда ҳам бир қанча имкониятлар юзага келтирдик, қолаверса, пенальтини голга айлантира олмадик. Ўйлашимча, агарда битта гол урганимизда, ўйин тамомила бошқача тусга кирарди. Аммо футболда шундай нарса бор, ким гол урса, ўша ғалаба қозонади. Шу боис, олмалиқликларни ғалаба билан табриклайман. Қолаверса, бор кучини бергани учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Эндиликда ОФК кубоги баҳсига тайёргарлик кўришимиз лозим. Ўйлайманки, биз етарлича тайёргарлик кўрамиз ва муносиб ўйин намойиш этамиз.

- ОФК кубогидаги ўйин олдидан таркибда йўқотишлар йўқми?
- Бугунги ўйин олдидан бизда учта йўқотиш бор эди. Норхоновнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини билмайман. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди. Барчаси тиббий текширувлардан кейин маълум бўлади.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив