Ўзбекистон миллий терма жамоасининг эртанги ўйини жонли эфирда намойиш этилади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг эртанги ўйини жонли эфирда намойиш этилади

Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини жонли эфирда намойиш этилади. Бу ҳадқа ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Вадим Абрамов шогирдлари ушбу баҳсда Иордания терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин БАА футбол ассоциацияси майдонида Ўзбекистон вақти билан соат 18.00да старт олади.

Учрашув ЎФАнинг YouTube ҳамда Sportrecs платформаларидаги расмий саҳифаларида жонли эфирда трансляцияси қилиниши режалаштирилган.