Хориждан ўқишни кўчириш учун аризалар қабули бошланди

Хориждан ўқишни кўчириш учун аризалар қабули бошланди

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга қадар my.dtm.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш (хориждан)» бўлими орқали амалга оширилади.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, ўтиш баллари билан инфо.эду.уз сайти орқали танишиш мумкин.

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.