«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Технология » iPhone 15 перископ камерага эга бўлади

iPhone 15 перископ камерага эга бўлади

Шу йилнинг кузида сотувга чиқариладиган навбатдаги iPhone'лар беш карра оптик зумга эга перископ камераси билан жиҳозланади. Бу ҳақда iPhone смартфонлари тўғрисида ҳаққоний маълумотларни тарқатувчи Жефф Пу хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Apple ҳозирда iPhone 15 Pro ва 15 Ultra учун перископ линзаларини етказиб берувчи Zhejiang Lante Optics компанияси билан музокаралар олиб бормоқда.

iPhone смартфонларида перископ пайдо бўлиши ҳақидаги миш-мишлар бир неча йиллардан бери тарқалиб келмоқда ва Apple маҳсулотларининг кўплаб мухлислари ушбу янгиликни интиқлик билан кутишмоқда - айниқса перископли биринчи Android смартфонлари бозорда 2021 йилда пайдо бўлганидан бери.

Жефф Пу сўзларига кўра, янги телефото линзалари ёруғликни синдириш учун мураккаб объектив тизимига эга бўлади ва бир хил ўлчамни сақлаб қолган ҳолда, нафақат яхшиланган масштаблаш сифатини, балки 5 карра ва ундан ортиқ катталаштириш қобилиятини ҳам таъминлайди. Агар ҳаммаси режадагидек бўлса, Zhejiang Lante Optics компанияси Apple'га 100 миллионгача линза етказиб беради.

Аввалроқ бир қанча манбалар, жумладан, инсайдер Минг-Чи Куо ҳам янги iPhone'ларда перископ камераси пайдо бўлишини айтган эди.

iPhone 15 линияси тақдимоти 2023 йил сентябр-октябр ойларида бўлиб ўтади.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР