Соғлиғингизни асранг: Эрта тонгдан бошлаб йўл қўйиладиган 10 та хато

Улашиш:

Тонгни нотўғри бошлаш кун давомида нафақат иш фаолиятига, балки соғлиққа ҳам салбий таъсир қилиши мумкин.

Уйғотгич вақтини ортга суриш
Афсуски, қўшимча беш дақиқа ухлаш ҳеч қандай куч бермайди. Қолаверса, уйғотгич вақтини қайта-қайта ортга суриш ҳам чарчоқ хавфини келтириб чиқаради. Фаол ҳаёт тарзининг калити – бу режим. Бунинг учун бир вақтнинг ўзида ухлаш ва уйғонишга ҳаракат қилиш зарур. Дам олиш ва таътил кунларини ажойиб тарзда ўтказиш тавсия этилади. Камида 8 соат ухлашга ҳаракат қилиш орқали ҳаётни яхши томонга ўзгарганини сезиш мумкин.

Дераза пардаларини ёпиш
Қоронғи хонада ухлаш яхшироқми? Аслида бундай эмас. Қуёш нурлари тезроқ уйғонишга ва куч беришга ёрдам беради. Шунингдек, бу табиий цикл ва моддалар алмашинуви жараёнларни тартибга солиш учун ҳам зарур. Бу эса ўз навбатида иммун тизимининг ишлашига таъсир қилади. Организмни яллиғланиш ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилади.

Ётоқдан туришга шошилмаслик
Ҳар қандай инсон горизонталдан вертикал ҳолатга ўтиши мобайнида қон айланиш режими ўзгаради. Бу босимнинг пасайишига, заифлик, бош айланишининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Жуда вақт зиқ бўлганда ҳам ётоқдан дарров чиқмаслик зарур. Уйғонгандан сўнг ётоқда 1-2 дақиқа ўтириш тавсия этилади.

Тонгги машқларни ўтказиб юбормаслик
Уйғонгандан сўнг спорт билан шуғулланиш қувватни оширишга ва куни бўйи яхши кайфиятни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, эрталаб кўп миқдорда калория сарфлангандан сўнг нонушта вақтида ишатаҳа очилиши кузатилади.

Гигиена масаласи
Қаҳва ёки лимонли сув каби кислотали ичимликлардан кейин тишни ювишга шошилишнинг кераги йўқ. Буни аввалроқ ёки нонушта қилгандан кейин 30-60 дақиқа ўтиб қилиш яхшироқ, акс ҳолда тез орада стоматолог ҳузурига боришга тўғри келиши мумкин.

Телефонни узоқроққа жойлаштириш
Уқю асаб тизимини тиклашга, стресс ва хавотирдан халос бўлишга ёрдам беради. Уйғонганда, биринчи ҳаракат телефондаги хабарларни текшириш ёки ижтимоий тармоқлардаги янгиликларни кузатиш уйқунинг терапевтик таъсирини бекор қилади.

Нонуштани ўтказиб юбормаслик
Нонуштани тўлиқ қиладиган инсонларда семириш, доимий чарчоқ синдроми, қандли диабетнинг иккинчи тоифаси, юрак-қон томири касалликлари хавфи камроқ эканлиги илмий жиҳатдан исботланган.

Ширинликдан тийилиш
Кунни ширинлик ва хамир овқатлардан бошлаш тавсия этилмайди. Ушбу озиқ-овқат таркибида оддий угелводлар мавжуд. Танага кирадиган ушбу моддалар жуда тез шакарга айланади. Қонда шакар миқдорининг ошиши инсулиннинг фаол ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Ушбу босқичда организм ғайритабиий кучни ҳис қилиши мумкин. Аммо оддий угелводлар жуда тез ҳазм қилинади ва тез орада аввалги энергиядан асар ҳам қолмайди. Орадан бир соат ўтиб, тана яна чарчоқ ва очликни ҳис қилади. Мураккаб углеводлар эса узоқ вақт давомида парчаланади ва шакарнинг ортиши сабаб бўлмайди.

Ижобий фикрлаш
Агар бирор воқеа содир бўлган бўлса, медитация учун эрталаб бир неча дақиқалик бўш вақтдан фойдаланиш керак. Бунинг учун кўзлар юмилади, миядан ҳар қандай фикр чиқариб ташланади. Шунчаки чуқур ва секин нафас олинади. Ушбу машқ стресс гормони – кортизолни камайтиришга ёрдам беради. Агар ҳар куни шу каби нафас олиш машқлари бажарилса, депрессия, гипертония, уйқусизлик ва мигрен хавфи сезиларли даражада камаяди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.