"Нексия-3"нинг чуқур "чўнтаги" нималарга гувоҳ?

Улашиш:

Андижонда "Нексия-3" автомобили салонидан ҳамда ҳайдовчи ва йўловчининг чўнтагидан гиёҳвандлик воситаси топилди. Бу ҳақида ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 12 март куни соат 18:00ларда, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Марҳамат тумани "Полвонтош" маҳалласи ҳудудида, "Нексия-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автомобиль салонидан ва ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган А.Т.нинг чўнтагидан ва автомобиль йўловчиси, 1978 йилда туғилган М.Қ.нинг чўнтагидан "Гашиш" гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланган.

ВИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, топилган моддалар "Гашиш" гиёҳвандлик воситаси эканлиги ўз тасдиғини топган. Автомобиль салонидан топилган модда 187,79 грамм, ҳайдовчининг чўнтагидан топилган модда 13,55 грамм ва йўловчининг чўнтагидан топилган модда 1,77 граммлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.