Дилбар қиз билан муомала қилиш учун 5 та оддий маслаҳат

Улашиш:

Агар қиз бола билан суҳбат давомида сиздаги гапга чечанлик изсиз йўқолиб, оғзингиздан узуқ-юлуқ гаплар чиқа бошласа, сизга қуйидаги бешта оддий маслаҳат ёрдам бериши мумкин.

Ёш йигитлар вазиятни мияда айлантиравериш оқибатида шу қадар ҳаяжонга тушишлари мумкинки, бечора қизнинг олдига яқинлашишлари билан ҳаммасини буза бошлайдилар. Ҳайриятки, бу ҳолат ўткинчи бўлиб, қуйидаги тавсиялар ундан тезроқ ўтиб кетишга ёрдам беради.

1. Кўз алоқасини ўрнатинг

Энг асосий қоида – қизнинг кўзларига қаранг. Кераксиз жойга бақраймаслик маълум ҳолат, аммо суҳбатдошдан узоққа тикилган нигоҳ ёки қарашнинг либосда тўхтаб қолиши ҳам таассуротни бузиши мумкин.

Кўз алоқаси — одамлар ўртасида ўзаро тушунишни ҳосил қиладиган жуда кучли қуролдир. Бундан 20 йил аввал руҳшунос Артур Арон тажриба орқали одамлар фақатгина бир-бирининг кўзларига бир неча дақиқа қарашнинг ўзидаёқ севиб қолишлари мумкинлигини исботлаган. Кўз алоқасидан қочиш орқали ўзингиздаги ишончсизликни кўрсатиб қўясиз.

Агар сиз ўзингизга ишонмасангиз, нотаниш қиз нима учун сизга ишониши керак? Янада ёмони, мавҳум нигоҳ қизиқмаганлик ва зерикиш аломати сифатида қабул қилиниши мумкин.

Қизнинг кўзларига қараш ҳудди “Сенга ўз эътиборимни қаратяпман”, деган маънони англатади. Бу чиндан ҳам муҳим. Кўркам эркаклар қиз болани дунёдаги энг қизиқарли инсондек ҳис қилишга мажбурлаш учун кўз алоқасидан фойдаланади.

Суҳбат давомида қизга қандай қарашингиз ҳам муҳим. Жиддий нарсани гапираётганда кўзларингиз бир оз қисинг, ҳайратланарли ёки қўрқинчли нарсани гапирганда эса қошларингизни кўтаринг.

2. Таассурот уйғотишга уринманг. Шунчаки гаплашинг

Айримлар аёлларга фақат юқори мақомли ва даромадли эркаклар ёқади деб ўйлайди. Бу фикр қисман оқланган, аммо дастлабки суҳбат чоғида ўзингизнинг касбий ва молиявий ютуқларингиз ҳақида гапири бериш шарт дегани эмас.

Аксарият йигитлар қиз қанчалик жозибали бўлса, унинг қарши томонга нисбатан талаблари даражаси ҳам шунча юқори эканлигига ишонади. Мазкур хато фикр оқибатида енгил иш ва резюме ўқишга айланиб қолади.

Одам ўз ютуқлари ҳақида қанча кўп гапирса, маъқуллашга бўлган эҳтиёжини шунча кўп намоён этади. Мақтанишга мойиллик инсонда ҳаётидаги бўшлиқни тўлдиришга қатъий ҳаракат қилаётган бечорани билдириб қўяди.

Тушуниш муҳим: таассурот қолдириш — қизиқтириш дегани эмас.

Ҳаттоки, қиз томонидан ютуқларингизнинг чин юракдан маъқулланиши сиз билан вақт ўтказиш унга ёқишини англатмайди. Нуфузли чет эли машинаси ва банкдаги салмоқли маблағ – булар, албатта, яхши, аммо бу каби моддий нарсаларнинг инсон муносабатлари кимёсига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва қизда романтик туйғуларни уйғотмайди.

Қизда гўёки аввалдан таниш бўлгандек ҳисни уйғота оласизми? Уни кулдириш қўлингиздан келадими? Айнан шу нарсалар сизни бошқалар орасидан ажратади ва ёқишга ёрдам беради.

3. Фақат ўзингизни ўйламанг

Омадсиз хотинбозлар кўпинча ўзлари ҳақида жуда кўп гапиришади. Муаммо шундаки, бу бошқа одамлар билан муносабат боғлашнинг энг яхши усули эмас. Бу каби муносабат суҳбатни мусобақага айлантириши мумикн. Ким биринчи гапиради? Мавзуни ўзнигизга қандай қарата оласиз? Бундай мулоқотдан сўнг одамларда ёқимли таассурот қолмаса керак.

Биз фикримиз билан қизиқадиган одамларни кам учратамиз. Бундай вакиллар жозибали қизлар орасида янада камроқ бўлади. Эътиборингизни қизга қаратиш орқали ўзини бошқалардан ажралиб туришини ҳис қилишга мажбур қиласиз.

Қизни яхшироқ билиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланинг. Унинг қизиқишлари ва ҳиссиётларидан қанча кўп хабардор бўлсангиз, унга шунча кўп ёқасиз.

“Нима иш қиласиз” ва “қаерликсиз” каби умумий тоифадаги саволлар билан чекланманг. Бу зерикарли. Шахсий ниманидир билишга, суҳбат мавзусини яқинда кўрган фильмингиз ёки яхши кўрган китобингиз муҳокамасига айлантиришга ҳаракат қилинг. Қиз билан бир оз баҳслашишингиз ҳам мумкин, аммо чегарадан чиқманг. Қизиқарли ва табиий суҳбат бир неча соат аввал қўл етиб бўлмасдек кўринган қизнинг сизга бўлган ихлосини оширади.

Омадли саволлар мисоллари
- Қайси жойлар ва давлатларга боришни истардингиз?
- Ҳаётингизда энг фаҳрланадиган нарса нима?
- Машҳур бўлишни истайсизми?
- Айнан нима орқали ном қозонишни истайсиз?
- Мутлақ эркинлик ёки омад қушингиз бўлса нима қилардингиз?
- Ишингизда кўпроқ нима ёқади? Нима камроқ ёқади?

Фақат унутманг, суҳбат сўровномани тўлдиришдек ўтмаслиги керак. Саволларни кетма-кет бермасдан, уларни суҳбатга аралаштиринг. Тасаввур қилинг, суҳбат – бу копток ўйини. Қиз коптокни узатади, сиз қабул қиласиз ва мавзуга тўғри келадиган янги савол орқали уни ўзига қайтарасиз.

4. Умумий қизиқишларни изланг

Ёқимли ва енгил суҳбатга йўл умумий қизиқишларни аниқлаш ва муҳокама қилиш орқали боради. Суҳбатдошлардан бири қайсидир кино, китоб ёки сериални ёдга олганидан кейин юзага келган зерикарли суҳбатларни эсланг. Шунчаки иккалангизга ҳам жуда ёқадиган бир-иккита нарсанинг ўзи етарли – ва сиз энг яхши дўстга айланишга тайёрсиз.

Биз беихтиёр ўзимизга ўхшаганларни ёқтирамиз. Битта қизиқишнинг мавжудлиги бошқа нарсаларда ҳам бир хил фикрлашимиз мумкинлиги ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Суҳбатдош билан умумийлик қанча кўп бўлса, сиз билан унга ҳам шунча қулай бўлади. Қулайлик даражаси билан ёқтириш даражаси ҳам ўсиб боради.

Агар бир хил ичимликни ёқтиришингизни ёки битта мактабда ўқиганингизни аниқласангиз, бу сизга шунчаки иккалангиз ҳам ёқтирадиган егуликлар ҳақидаги билимларга нисбатан кўпроқ нарса беради.

Қиз бола билан гаплашгада қизиқишларингиз ўхшашлигини қайд этишни унутманг. Агар суҳбатда аниқ ўхшашликлар чиқмаса, борлари билан ишлашга ҳаракат қилинг. У спелеологияга қизиқадими? Сиз ҳам тарих мухлиси эканингизни, янгиликларни ўрганишга ўйлигингизни ва “Том Сойер саргузаштлари”ни севишингизни тан олинг. Суҳбатда аста-секин машҳур фильмдаги иборани киришга уриниб кўринг. Мавзуни ушлаб олгач, қўшимча саволлар бериб ва қизнинг жавобларига шахсий изоқлар берган ҳолда уни ривожлантиринг.

5. Ҳаяжонланмаслик учун суҳбат якуни ҳақида ўйлайверманг

Қиз бола билан суҳбатнинг дастлабки дақиқаларидаги ҳаяжонни тўлиқ кетказиш ёки яшириш қийин. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ, ахир енгил ҳаяжон ҳам маълум жозибани тақдим этади. Руҳий ҳаяжонни камайтиришнинг оддий усули – суҳбат якунига диққат қаратмасликдир.

Айнан натижани кутиш ва у оқланмаслигидан қўрқиш қиз бола билан суҳбатдаги ҳаяжоннинг асосий сабабидир. Биз мақсадимизга шу қадар қаттиқ эътибор берганимиздан бошқа нарсалар ҳақида ўйлай олмаймиз. Бу фикр барча қилган ишимиз ва гапирган сўзларимизда из қолдирадиган ёқимсиз ифор каби ўзимиздан таралади. Биз суҳбатда иштирок этмай, фақат ҳар бир сўз ёки ишорани таҳлил қиламиз.

Ҳар қандай кутишлардан воз кечиш ҳаёжондан озод этади. Тўғри, қизнинг рақамини олиш ажойиб бўларди, аммо у рад этсачи? Бу қўрқинчли эмас. Биринчи қадамни босганингизнинг ўзи олға интилишдир. Энди мулоқотдан баҳраманд бўлиш, ўрганиш ва жозибали қизлардан қўрқмаслик мумкин. Тажриба – бу натижа дегани. Ва, айнан шу натижа ҳақиқатдан ҳам қизиқ нарсанинг ибтидосига айланиши мумкин.

Манба: LifeHaq.uz

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.