"Ал Гарафа" — АГМК учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди

Улашиш:

7 апрель куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган ОЧЛ плей-офф доирасидаги «Ал Гарафа» — АГМК учрашувини ким бошқариши маълум бўлди. Бу ҳақда АГМК матбуот хизмати хабар тарқатди.

Унга кўра, ўйинни ироқлик Али Сабаҳ Аддай Ал-қайси бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Али Сабаҳга қанотларда Ҳайдер Абдулҳасан Али Убайдее ва Амеер Давуд Ҳуссейн Алвиндави кўмаклашади. Захира ҳаками сифатида эса суриялик Ферас Тавил ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси этиб Иордания вакили Насер Дарвиш Мустафа Алгафари тайинланган. Учрашув комиссари эса фаластинлик Али Жебрил.

ОЧЛ-2021. Плей-офф босқичи ўйини.
7 апрель, чоршанба.
«Ал Гарафа (Қатар) — АГМК (Ўзбекистон)

Доҳа, "Суҳаим Бин Ҳамад" стадиони.

Ҳакамлар: Али Сабаҳ Аддай Ал-қайси (Ироқ), Ҳайдер Абдулҳасан Али Убайдее (Ироқ), Амеер Давуд Ҳуссейн Алвиндави (Ироқ), Ферас Тавил (Сурия)
Назоратчи: Насер Дарвиш Мустафа Алгафари (Иордания)
Комиссар: Али Жебрил (Фаластин)
Бошланиш вақти: 20:20

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.