Телефон сабаб болалар кўзида сариқ парда ўсяптими? (видео)

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда телефондан кўп фойдаланиш оқибатида болалар кўзида сариқ парда ўсаётгани ва бу бора-бора кўз қорачиғини тўсиб қўйиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга «Кўз нури» клиникаси офталмологи Меҳруз Саидов «Шифобахш» каналига берган интервюсида изоҳ берди.

Кўз шифокори Меҳруз Саидовнинг таъкидлашича, тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Бу касаллик кўзга бирон бир суюқлик томизилиши оқибатида келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, нотўғри овқатланиш ёки кўзга ёт жисм тушиши натижасида кўзда юз берган аллергик ҳолат бу шишишни келтириб чиқариши мумкин», – деди офталмолог. Ушбу касалликнинг клиник белгилари:

  • кўзда ёшланиш;
  • кўзда қизариш;
  • кўзда қадалиш;
  • кўзда қичишиш.

«Кўришга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда уй шароитида диазолин таблеткасини истеъмол қилиш мумкин», – деди кўз шифокори.
Мутахассиснинг алоҳида таъкидлашича, болаларнинг телефондан кўп фойдаланиши қўшимча касалликлар олиб келади.

Булар: кўзнинг қуриш синдроми, «ёлғондан минус», яъни бола узоқни яхши кўролмасликни бошлайди. Бу бора-бора «рост минусга» – узоқни яхши кўрмасликка олиб келиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.