Тошкентда қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва қозонларни ўғирлаган жиноятчилар фаолиятига чек қўйилди

Улашиш:

ИИББ хабар беришича, Тошкентда қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва қозонларни ўғирлаган жиноятчилар фаолиятига чек қўйилган.

3 январь куни Сергели тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қурилиши тугалланмаган уйлардан батареялар ва газ қозонларининг йўқолгани тўғрисида шикоят келиб тушган.

"Сўғдиёна маҳалласида қурилиш ишларини олиб бораётган эдик. Декабрь ойида иш вақтинчалик тўхтатилди. Шу даврда номаълум шахслар 110 та иситиш батареясини ўғирлаб кетишган",- деди ишчилардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига.

10 январь куни яна бир шунга ўхшаш воқеа юз берган. Соат 18.00 да Сергели туманида яшовчи фуқро қўшни уйда ғалати одамларни пайқаб қолган. Нотаниш одамларнинг қўлида асбоб ва батареялар бўлган. Лоқайд бўлмаган эркак уларнинг олдига бориб, бу ерда нима қилаётганларини сўраган.

"Батареяларни олиб чиқаётганимизда, қўшни уйдан бир киши чиқиб, нима қилаётганимизни сўради. Биз бу ерда ишлаётганимизни ва уйда уста борлигини айтдик", - деди ҳибсга олинганлар.

Бироқ, бу жавоб одамни қониқтирмаган ва у номаълум одамларни суратга олиб, уларнинг фотосуратларини уй эгасига юборишини айтган. Қўшнининг ҳушёрлиги туфайли жиноятчилар қўлга олинган. Улар 29 ёшли Нуриддин ва 26 ёшли Жасур экан.

Тергов давомида бу уларнинг биринчи жинояти эмаслиги аниқланган. Биргина Сергели тумани ҳудудида бу бешинчи ҳолат экан. Қароқчилар ўғирланган мол-мулкни арзон нархларда Янгиобод бозорида сотиб, пулларни ўзаро бўлишаркан.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Жиноятчилар 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.