"Қора туйнук схемаси" сериалининг илк қисми Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитасининг Youtube платформасидаги расмий каналига жойлаштирилди.
Мазкур мини сериал 5 қисмдан иборат бўлиб, ўтган ҳамда "Миллий телеканали" орқали премъера қилинган эди. Эндиликда сериални тўлиқ кўра олмаганлар уни интернет тармоғи орқали кўриш имкониятига эга бўлдилар.
Сериал солиқ тизими фаолиятига бағишланган бўлиб, унда Зафар исмли солиқчи йигитнинг ноқонуний схемалар орқали фаолият юритаётган сохта тадбиркорлар фаолиятини фош этишга уринишлари, бу йўлдаги қийинчиликлари акс этади.
Мазкур сериал Солиқ қўмитаси ҳам Ўзбекистон кинематография агентлиги ҳамкорлигида яратилган. Қуйида ушбу фильмни онлайн кўриш имкониятини тақдим этамиз.