«Бек Барака» бозори ёнида автобус ёниб кетди

Улашиш:

Бугун, 10 июль куни соат 06:51 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Бешқўрғон» МФЙ, ТХАЙ кўчасида 147-сонли «Чорсу бозори ва Чинни бозор» йўналишида ҳаракатланган «Mercedes-Benz» русумли автобуснинг матор қисмида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ вазирлиги хабар бермоқда.

Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига соат 07:00 да етиб борган. Ёнғин экипаж боргунга қадар бозор ҳудудий ёнғин ўчириш экипажи ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ўчирилган. Ёнғин тахминан электр симларидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.