Жиззах вилоятида бўлим прокурори $1,3 минг пора олгани айтилмоқда

Жиззах вилояти прокуратураси бўлим прокурори жиноят иши қўзғатишни рад этганини иддао қилиб, «хизмати» учун тадбиркордан 1300 доллар сўраганликда гумонланмоқда, у пулларни олган вақтида ушланди. Шунингдек, ДХХ Андижон вилоятида ҳам пора олганликда гумонланаётган мансабдорларни қўлга олди...

ИИВ Telegram`да аёлларнинг суратларини тарқатишда гумонланган "HELLO TASHKENT" канали админларини қўлга олди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази Telegram да хотин-қизларнинг беҳаё суратларини тарқатишда гумонланган фуқароларни қўлга олди. Улар тасвирларни кўриш ёки ўчиртириш учун пул талаб қилган. Вазирлик ушбу ҳолатдан жабрланганлардан 102 рақамига хабар беришларини сўради...

Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очади

Mastercard Ўзбекистонда биринчи расмий ваколатхонасини очади. Шунингдек, компания ЕТТБ билан кичик бизнес эгалари, айниқса, аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади...

Дўстлик Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариладиган 14 та тумандан бири

Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариш дастури (йўл-транспорт ва бошқа инфратузилмани яхшилаш бўйича) Ўзбекистоннинг 14 туманида, жумладан, Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳам амалга оширилади. 2024 йилдан бошлаб ушбу дастур бутун республика бўйлаб жорий этилиши мумкин...

Газдан қарздорлик бартараф этилди

Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида қарздор Мамарасулов Раҳматилла ҳисобидан ундирувчи “Жиззахҳудудгаз” фойдасига 3 625 285 сўм қарздорлик ундириш белгиланган...

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.