Жиззахда оилавий боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланди

Улашиш:

Жиззах вилояти Пахтакор тумани юқумли касалликлар шифохонасига туманнинг Сувонобод маҳалласидаги оилавий боғча тарбияланувчиларидан 10 нафарга яқини овқатдан заҳарланиш ташхиси билан ётқизилди.

Манбанинг тасдиқлашича, шифохонага туман секторлари раҳбарлари етиб келган.

Болаларнинг уй шароитида тайёрланган пишириқдан заҳарлангани айтилмоқда.

«Xabar.uz» мухбири Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни таъминлаш бўлими бошиғи Ўктам Умаров билан боғланди.

Ўктам Умаров айни пайтда шифохонага кетаётгани ва вазиятни ўрганишини маълум қилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.