Бухорода фарзанди ўзиники эканлигига шубҳа қилган ота қамалди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 16.08.2016 йилдаги қарорига асосан қарздор А.Қаюмовдан ундирувчи Х.Қаюмова фойдасига вояга етмаган К.Қаюмов таъминоти учун ойлик даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига мавжуд эди. 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Қаюмов алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширмади, чунки ота фарзандига шубҳаси борлигини айтиб, текшириш мақсадида тегишли суд тиббий экспертизаси тайинланди. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 18.09.2019 йилдаги хулосасига кўра К.Қаюмов – А.Қаюмовнинг  фарзанди эканлигини ўз тасдиғини топди. 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 25.11.2019 йилда қарздор А.З.Қаюмовга 6.466.200 сўм алимент қарзи ҳисобланиб, алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздор отага тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. 

Суднинг қарори билан А.Қаюмовга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дея маълум қилди МИБ. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.