Amazon тўловни карта ўрнига қўл кафти орқали амалга ошириш имкониятини йўлга қўймоқчи

Улашиш:

Amazon компанияси тўловни қўл кафти орқали амалга ошириш имкониятини берувчи тўлов терминаллари яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.

Манбаларнинг сўзларига кўра, Amazon янги терминалларни қаҳвахона, ресторан ва бошқа савдо нуқталарига ўрнатади. Хабарда айтилишича, терминалдан биринчи марта фойдаланганда харидор кафти терминал орқали сканерланади ва у биометрик маълумотларини банкдаги ҳисобрақамига бириктиради. Шундан сўнг харид учун қўл кафтини тегизиш орқали тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.

Нашр суҳбатдошларининг билдиришича, компания яқинда «контактсиз биометрик идентификация тизими»ни патентлаш учун ариза берган. 
Терминаллар орқали киритиладиган маълумотлар Amazon булутли маълумотлар базасида сақланади.

Компания тизимни синовдан ўтказиш учун Visa билан ҳамкорликни бошлади, деб маълум қилган манбалар. Бундан ташқари, компания Mastercard билан музокара ўтказмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.