Энди тўйлар қандай ўтади?

Улашиш:

Бухорода “тўй” деган ширин бир орзу ортида “Тоғора юбориш”, “Келиннавкари”, “Сеп ёйди”, “Қуда чақирди”, “Куёв чақирди”, “Келин чақирди”, “Ота кўрди”, “Чарлар” каби маросимлар учрайди.

Кимлардир ўйлаб топган ва урф-одатимиз деб талқин қилинадиган бу маросимлар қуда-андаларни анча ташвишга қўяди. Дабдабабозликни келтириб чиқаради.”Кимўзар” мусобақасига айланиб кетади. Ҳатто эндигина қудачилик ришталарини боғлаганлар ўртасида келишмовчиликка ҳам сабаб бўлади.

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг 2019 йил 14 сентябрдаги“Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”даги қўшма қарори ана шундай ҳолатлар олдини олиш, тўй ва бошқа маросимларни миллий қадриятларимиз асосида тартибли ташкил этишга қаратилган, — дейди вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Аҳрор Ғуломов Вобкент туманида ушбу муҳим ҳужжат ижросига бағишлаб ўтказилган семинарда. — Мазкур қўшма Қарор шу йилнинг 1 январидан кучга кирди.

Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, тўйхона раҳбарлари, ФҲДЁ мудиралари, шунингдек тўй-маросимларни ташкил этиш ва ўтказиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган семинарда қарор мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди, тўй ва бошқа маросимларни рисоладагидек, камчиқим ўтказиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Худди шундай семинарлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.