Самарқандда GreenCard ютиб бермоқчи бўлганлар фуқароларни 8 минг долларга "чув" туширди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, Самарқандда 2019 йилнинг 2 июн куни фуқаро Х. 48 ёшли Б.ни АҚШ давлатига ишга юбориш учун “GreenCard” лотерея ўйинида ютиб, 6 ой ичида ВИЗА олишга ваъда берган. У бу хизмати эвазига Б.Х.дан 5.800 АҚШ доллари миқдорида пулларни олган ва бугунги кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни эҳтиёжига сарфлаган.

Бундан ташқари, Х.Х. Самарқанд туманида яшовчи фуқаро 24 ёшли М.О.ни ҳам шу усул билан алдаб, 2019 йил 29 июль куни 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармаган.
Шу тариқа Х.Х. жабрланувчиларга жами бўлиб 8.300 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказган.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.