Трамп “АҚШ тарихидаги энг катта иқтисодий ўсиш” ҳақида гапирди

Улашиш:

АҚШ Президенти Дональд Трамп, коронавирус пандемияси фонида юзага келган рецессиядан кейин мамлакат иқтисодиёти кескин кўтарилишига умид қилмоқда.

Оқ уй миллий иқтисодий кенгашининг раҳбари Лоренс Кадлоунинг таъкидлашича, учинчи чоракда ЯИМ ўсиши 21,5 фоизни ташкил қилади.

АҚШ Конгресси Бюджет бюроси маълумотларини келтирган маъмурият вакилининг сўзларига кўра, ушбу чоракда ўсиш АҚШ тарихидаги энг катта кўрсаткич бўлиши керак.

"Бу жуда катта рақамлар. Бу жуда ажойиб бўлар эди", деди суҳбатда иштирок этган Трамп.

Коронавирус АҚШ иқтисодиётига жиддий зарар етказди ва ишсизликнинг тарихий ўсишига олиб келди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда пандемия пайтида 1,54 миллион киши коронавирусга чалинди, 93,1 минг киши вафот этди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.