Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар жасади куйдириладими?

Улашиш:

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда аҳоли томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарилди. Жумладан, «Koronavirus Info Telegram каналида Бергамо шаҳрида коронавирусдан вафот этганлар жасади куйдирилиши ҳақида маълумот ўқидим. Ўзбекистонда ҳам шундай чора кўриладими?», деб сўралди.

Ботир Қурбоновнинг билдиришича, COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган ва ушбу касалликдан вафот этган беморлар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг мутахассислари иштирокида қатъий санитария-гигиена талаблари асосида ҳамда зарарсизлантириш олиб борилиб, Ислом дини урф-одатлари бўйича дафн этилмоқда.

Маълумот учун, 19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5920 нафарга етди. Уларнинг 4273 нафари соғайишга этишган, 19 нафари касаллик асоратларидан вафот этган.

Манба: Daryo.uz

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.