"Дунёнинг энг келишган эркаги" уйланмоқда (фото)

Улашиш:

92,15 фоизга юнон гўзаллик коеффициентига тўғри келган ва дунёнинг энг келишган эркаги сифатида қайд этилган британиялик актёр Роберт Паттинсон севгилиси британиялик модель Сьюки Уотерхаусга турмуш қуришни таклиф қилди.

Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

"Дунёнинг энг келишган эркаги" уйланмоқда (фото)

Нашрнинг таъкидлашича, 34 ёшли Паттинсон ва 28 ёшли Уотерхаус Рождествони қизнинг оиласи билан ўтказишган. Ва кечада Роберт Сьюкининг қўлини сўраган.

Аммо қайд этилишича, 2018 йилдан буён бирга жуфтлик ўзлари ҳақидаги ушбу маълумотга изоҳ беришмаган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.