Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди

Улашиш:

Пневмония чақирган нафас етишмовчилиги, кексалик ва юрак бўлмаси фибрилляцияси Шон Коннерининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда актёрнинг ўлими тўғрисидаги гувоҳномада қайд этилган.

Юрак бўлмаси фибрилляцияси — юракнинг тез ва номунтазам қисқаришини келтириб чиқарувчи касаллик, деб ёзади «Daily Mail».

Қайд этилишича, ушбу хасталик инсульт ва юрак етишмовчилиги хавфини ошириши мумкин.

Коннери 31 октябрь куни 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Актёрнинг оиласи ўлимининг сабабини ошкор қилишмаган, бироқ охирги пайтларда унинг саломатлиги жойида эмаслиги маълум бўлди.

Британиялик актёр фаолияти давомида 70 дан ортиқ фильмда, жумладан, Жеймс Бонд образида суратга тушган. Коннери охирги марта 2003 йилда экранда пайдо бўлди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.