Машҳур актёр Хоакин Феникс ва актриса Руни Мара биринчи марта ота-онага айланишди, дея хабар бермоқда “Blikk”.
Маълумотларга кўра, Голливуд аҳли аллақачон жуфтликни ижтимоий тармоқларда чақалоқнинг туғилиши билан табриклашга шошилишмоқда.
Аммо Хоакин ҳам, Руни ҳам бу янгиликка изоҳ беришганича йўқ.
35 ёшли Руни Мара ва 45 ёшли Хоакин Феникс учун бу биринчи фарзанд.
Жуфтлик ўзаро муносабатларни ҳали қонунийлаштирмаган, аммо актёр аллақачон севгилисига турмуш чиқиш таклифини билдирган.