Ўзбекистонда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарилади

Улашиш:

Ўзбекистон республикаси мудофаа саноати давлат қўмитаси енгил зирҳли автомобилини ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси маълум қилди.

Давлат мудофаа саноати қўмитаси Ўзбекистоннинг махсус ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири «KRAN VA MAXSUS TEXNIKALAR» МЧЖ билан ҳамкорликда «TARLON» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунаси ишлаб чиқарилмоқда.

Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

Маълум қилинишича, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра «TARLON», етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиларидан қолишмайди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.