“Аҳмадбойга ҳавас қилиб ёхуд Пахтакорлик Аҳмадбой”

Улашиш:

 Э.Ахмедов (исм шарифи ўзгартирилган) 1987 йил Пахтакор туманида туғилган у муқаддам 3 маротаба қилган жиноятлари учун суд остонасидан кирган бўлсада ўзига тегишли хулоса чиқармасдан бу сафар фирибгарлик жиноятига қўл урди.

Э.Ахмедов алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида фуқаролардан автомашиналарни қиммат нархларда сотиб олиб бошқаларга арзон нархларда сотиб эл орасида оз мунча ном қозонган. Унинг бу тузоғига қўшни вилоятдаги шахсларни ҳам чув тушишган. Э.Ахмедов жами 37 та ҳолатда фуқароларнинг 1 188 700 000 сўм миқдордаги пул ва автотранспорт воситаларини алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштирган.

Судланувчи Э.Ахмедов суд мажлисида айбига иқрорлик билдириб, устидан ариза тушгач уни ИИБ ходимлари қидира бошлаганда жўралари унга бироз вақт бирор жойга бориб яшириниб туришини, ўзлари ариза ёзганлар ва олди-берди қилганлар билан ўзаро гаплашиб, зарарларни қоплаб бўлишгач унга хабар бергач келишини айтишганлигини, шундан сўнг у бироз муддат яширинганлигини, бироқ ИИБ ходимлари уни ушлашганлигини, у қамоққа олингач тергов жараёнида жўралари унга етказилган зарарларни тез кунда тўлаб беришларини ва уни қамоқдан чиқариб олишларини айтганлигини, бироқ улар ваъдасини бажармаганликларини ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, етказилган зарарларни озодликка чиқиб, одамларда турган пулларини олиб тўлиқ қоплаб беришини баён қилиб, ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради.

Суд Э.Ахмедовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топди ва унга шу модда билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб етказилган моддий зарарлар Э.Ахмедов ҳисобидан жабирланувчиларга ундириш белгиланди.

З.Худайбердиев - Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.