Назорат касса-машинасидан фойдаланиш кўрсаткичи ошмоқда

Улашиш:

 Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги  “Савдо ва хизмат  кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан нақд пул тушумига эга бўлган  тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш режа графиги ишлаб чиқилган. Солиқ органлари томонидан мазкур график асосида мунтазам иш олиб борилмоқда.

 Йил давомида дастурга уланиши лозим бўлган нақд пул тушумига эга бўлган  2771 субъектлар сони ўрганилди. Шундан  900 та алкоголь, тамаки, дори-дармон маҳсулотлари, бензин ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи субъектлар бўлиб 1826 таси ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти 100 млн.сўмдан ошган ёки чегаравий миқдорга етган субъектларни  ташкил этади. 45 та ўтган йил якунлари бўйича йиллик оборот 5 млрд сўмдан ошган субъектларни онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассалардан фойдаланишга ўтказиш ишлари олиб борилаяпти.

 Вилоятда  июль ойида дастурга 533 та онлайн назорат-касса машиналари ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари Жиззах шаҳрида 776 та, Зомин туманида 94 та, Ғаллаоролда  80 тани ташкил этмоқда.

Жиззахда йил якунига қадар онлайн назорат касса машиналар сони 1316 тага етади.

 

                                                 Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.